Акалар, қонунчилар, бу ёғи сира ўхшамаяпти!
Нима қиламиз?.. Сал-пал эпақайига келганида ҳам рози эдик. Энг минимум ҳам ошиб кетаяпти-ку. Шуни сал олди-орқасига яна бир марта қараб олишнинг сира иложи йўқми? Замонавий дунёда ҳаётни электрсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо у қиммат бўлса, чақса, нима қиламиз?! Бу жадвал энг бечора бўлган тақдирда. Ахир кондиционер бор ҳали. Ёзда совуткич битта хонадонда камида иккитаси ишлайди… У токни шунақа тортадики…