50 минг долларлик орзу: Fox Corporation ЖЧ учун “идеал мухлис” танлайди
Орзудаги вакансия — Fox телеканали Жаҳон чемпионатининг барча 104 та ўйинини томоша қиладиган «малакали мухлис» қидирмоқда
Fox «битта малакали мухлис»ни ишга ёллашни режалаштирмоқда, у Нью-Йоркдаги Таймс-скверда жойлашган «махсус жиҳозланган жой»дан туриб, Fox One телеканали орқали бўлажак футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг барча 104 та ўйини трансляциясини томоша қилиши керак бўлади.
Барча ўйинларни томоша қилгани учун 50 минг доллар маош кўзда тутилган. «Жаҳон чемпионатининг бош томошабини» мажбуриятларига ўйинларнинг ҳар бир дақиқасини кузатиб бориш, турнир давомида контент яратиш ва эълон қилиш киради. Шунингдек, Таймс-сквердаги томошабинлар залига жўшқинлик бағишлаш ҳам талаб этилади.
