14 бандлик меморандум: АҚШ 48 соат ичида Эрондан сулҳ бўйича жавоб кутмоқда
Оқ уй Эрон билан урушни тугатиш бўйича 14 бандлик англашув меморандумини имзолашга яқин турибди. Бу ҳужжат, ядровий дастур бўйича батафсил музокаралар учун ҳам асос бўлади.
Маълум қилинишича, АҚШ яқин 48 соат ичида бир нечта асосий бандлар бўйича Эрондан жавоб кутмоқда. Ҳозирча ҳеч нарса расман келишилмаган, бироқ томонлар уруш бошланганидан бери келишувга илк бор бу қадар яқин келгани айтилмоқда.
