Сенсация! Совуқ уруш режаси қайтмоқда: Эрон ва Саудия ўртасидаги уруш хавфи тугайдими?
Саудия Арабистони Эрон ва Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида пакт тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда 14 май куни ўз манбаларига таяниб «Financial Times» газетаси хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Ар-Риёд 1975 йилда Совуқ уруш давридаги зиддиятларни юмшатиш учун имзоланган Хельсинки келишувларини асос қилиб олишни таклиф этган.
Ушбу ташаббус кўплаб Европа давлатлари томонидан илиқ кутиб олинди. Уларнинг фикрича, бундай формат янги можаро бошланиш хавфини камайтириши ва Эронга хавфсизлик кафолатларини тақдим этиши мумкин.
Бу ғоя Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги можарони тўхтатиш ҳамда Ормуз бўғози орқали кемалар қатновини тиклаш бўйича музокаралар фонида муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, Яқин Шарқ мамлакатлари Эроннинг ракета дастури, дронлари ва минтақадаги турли гуруҳларни қўллаб-қувватлашидан хавотирда.
