Лондонда Бош вазир Кир Стармерга қарши йирик норозилик митинги бошланди
Кир Стармерга қарши Лондонда оммавий митинг бошланди, деб хабар берди РИА Новости. Намойишчилар Лондон марказидаги Рассел майдони атрофида тўпланиб, Кингсвэй ва ён кўчаларни тўлдириб юборишди.
Иштирокчилар Англиянинг Сент-Джорж хачиси туширилган миллий байроқлар, шунингдек Буюк Британия, Шотландия, Уэлс ва Ирландиянинг Юнион Жек байроқларини кўтариб чиқишди. Улар Стармер сиёсати, сўз эркинлигига чекловлар ва Британия ҳукуматининг миграция сиёсатига қарши шиорлар айтмоқда.
Митингга ўнг қанот исломга қарши фаол Томми Робинсон раҳбарлик қилмоқда. Журналистлар бу норозилик Англия Кубоги финалидан кейин футбол мухлислари қўшилиши мумкинлиги сабабли янада кенгайиши ва Лондондаги энг йирик намойишлардан бирига айланиши эҳтимоли борлигини билдирмоқда.
