Айтиб қўяйин, ёмон қиламан!..

Айтиб қўяйин, ёмон қиламан!..

АҚШ президенти Дональд Трамп 17 май куни Эронни «вақти тугаб бораётгани»дан огоҳлантирди. Агар Теҳрон ядровий келишув ва можарони тугатиш бўйича яхшироқ таклиф тақдим этмаса, АҚШ илгаригидан кўра сезиларли даражада кучлироқ зарбалар беришини маълум қилди.

«Биз келишувга эришмоқчимиз. Ҳозир улар биз хоҳлаган позицияда эмаслар. Улар бунга рози бўлишлари керак, акс ҳолда уларга кучли зарбалар берилади, ваҳоланки, биз буни хоҳламаймиз», — деди Трамп «Axios» нашрига берган суҳбатида.

Унинг қўшимча қилишича, агар Теҳрон Вашингтонни қониқтирадиган янги таклифни тақдим этмаса, Эронга «илгаригидан анча кучлироқ» зарба берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: