Кореа нашри Ҳусанов ҳақида: «… Дунёда шунақа кўзга кўринмайдиган катта исқиртликлар бор!..»
Хўш, корея нашрлари шунақа мақола ёзиб чиқибди. Иккита кубок олгандаям, медал тақиш маросимидаям Хусановни умуман кўрсатишмади. Дунёда шунақа кўзга кўринмайдиган катта исқиртликлар бор.
Таржима:
Пак Жи Сонг ва Ки Сон Ён каби жирканч Осиёча камситиш… Манчестер Сити FA Cup ғолиби – ўзбекистонлик Ҳусанов…
“Тақдирлаш маросимида яна бир бор ‘Осиёча камситиш’ ҳақидаги шубҳаларни йўқотиб бўлмайдиган ҳолат юз берди. «Манчестер Сити» футболчилари саҳнага чиқиб, навбат билан чемпионлик медалларини олаётган жараёнда Ўзбекистонда туғилган Ҳусановга келганда камера бошқа томонга ўтиб кетди. Олдинги футболчиларнинг тақдирланишида эса бирор марта ҳам бошқа ракурсга ўтилмагани учун бу ҳолат асосли шубҳа сифатида қабул қилинмоқда.
Англия футболида аввал ҳам Пак Жи Сонг, Ки Сон Ён, Жи Со Ён каби кореялик футболчиларнинг тақдирлаш маросимларида камера бошқа томонга бурилиб кетган ҳолатлар кузатилган.
Япониялик Оказаки Шинжи, Минамино Такуми, Эндо Ватару ҳам шундай эфирдан “кесиб ташлаш” ҳолатларига дуч келган.
Ҳусанов ҳам жорий йил март ойида Карабао кубогидаги ғалабадан кейин яқин планда кўрсатилмай қолган эди ва шу сабабли бу каби баҳслар яна такрорланмоқда.”
