Самарқанддаги 4 та ОТМ қайта ташкил этилади

Самарқанддаги 4 та ОТМ қайта ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Самарқанд вилоятидаги тўртта олий таълим муассасаси фаолияти қайта ташкил этилади. Жумладан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади. Шунингдек, ТАТУнинг Самарқанд филиали СамДУга, СамДУнинг Ургут филиали эса Самарқанд давлат педагогика институтига қўшилади. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига бирлаштирилади. 2026/27-ўқув йилидан профессор-ўқитувчилар ва докторантлар хорижий етакчи ОТМларда малака ошириш ва илмий стажировка ўташ имкониятига эга бўлади. 2027-2028-ўқув йилидан эса Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: