Ўзбекистонлик ҳожиларнинг ватанга қайтиши бошланди

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг ватанга қайтиши бошланди

Бугун, 2-июнь куни «Ҳаж – 2026» мавсумининг илк зиёратчиларини олиб келадиган самолётлар Жидда–Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қўнади.Дастлабки рейслар орқали Тошкентдан ҳаж сафарига йўл олган фуқаролар қайтиб келишади. Шунингдек, ҳожиларни республиканинг 10 та ҳудудидаги халқаро аэропортларда кутиб олиш маросимлари ташкил этилади.Маълум қилинишича, ҳожиларни Жидда шаҳридан олиб келиш ишлари 19-июнга қадар давом этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: