Энг соғлом фастфуд таомлари рейтинги эълон қилинди

Энг соғлом фастфуд таомлари рейтинги эълон қилинди

Фастфуд таомлари тайёрланадиган ошхоналарда соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилиш ҳар доим ҳам осон эмас. Шунга қарамай, мутахассислар бундай жойларда ҳам нисбатан фойдали танловлар мавжудлигини таъкидлашмоқда.

Тиббиёт мутахассислари энг соғлом фастфуд таомлари рейтинги тузиб чиқишди. Ушбу рўйхатга калорияси пастроқ ёки таркибида витамин ва минераллар кўпроқ бўлган маҳсулотлар киритилган.

Рейтинг етакчилари

Рўйхатнинг биринчи ўрнини гуакамоле (авокадоли соус) қўшилган вегетарианча мексикача пицца эгаллаган.

Иккинчи ўринда эса карам ва мевали салат билан бирга тайёрланадиган грилда пиширилган наггетлар қайд этилган.

Мутахассислар салат соусларини истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш кераклигини ҳам таъкидлашади. Чунки улар таркибида соя ёғи, сироп ҳамда турли консервантлар бўлиши мумкин.

Учинчи ўринни чизбургер эгаллаган. Мутахассислар фикрича, унда оқсил, ёғ ва маълум миқдорда сабзавотлар мавжудлиги сабабли у нисбатан мақбул вариант ҳисобланади.

Тавсиялар

Энг яхши бешликка сабзавотлар билан бирга истеъмол қилинадиган печда пиширилган картошка ҳам киритилган.

Шунингдек, мутахассислар таркибида шакар миқдори юқори бўлган протеинли коктейллардан эҳтиёт бўлишни, кимёвий қўшимчаларга бой маҳсулотларни эса имкони борича камайтиришни тавсия қилишади.

Узоқ сафарлар ёки уйда узоқ вақт бўлмайдиган ҳолатларда овқатларни олдиндан тайёрлаб олиш тавсия этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: