УРУШ ЁҚАСИДАГИ СЕНСАЦИЯ: ЭРОН ТEРМА ЖАМОАСИГА ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИ УЧУН КУТИЛМАГАНДА ВИЗА БЕРИЛДИ!

УРУШ ЁҚАСИДАГИ СЕНСАЦИЯ: ЭРОН ТEРМА ЖАМОАСИГА ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИ УЧУН КУТИЛМАГАНДА ВИЗА БЕРИЛДИ!

Глобал ҳарбий тўқнашувлар ва АҚШ билан уруш ҳолатига қарамай, Эрон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида иштирок этиш учун расман рухсатнома олди. Оқ уй Ирон футболчиларига тўсиқ қўя олмади!

Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабиболлазоданинг баёнотига кўра, миллий терма жамоа футболчилари ва аъзолари ЖЧ-2026 ўйинларида қатнашиш учун керакли визаларни қўлга киритган.

Мисли кўрилмаган имтиёз: Бармоқ изисиз ва навбатсиз виза!

Эрон дипломатининг таъкидлашича, сиёсий танглик ва хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган бир вазиятда, футболчиларга виза бериш жараёни ҳайратланарли даражада тез ва енгил кечган.

«Эрон миллий терма жамоаси футболчилари учун визалар бор-йўғи 48 соат ичида расмийлаштириб берилди. Энг қизиғи, ўйинчиларнинг Мeксика элчихонасида шахсан ҳозир бўлишлари ва бармоқ излари (дактилоскопия) топширишлари талаб этилмади, бу жараён шунчаки айланиб ўтилди», — деди Ҳабиболлазода.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар футбол бўйича Жаҳон чемпионати тарихда илк бор учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.

АҚШдаги хавф ва ФИФАнинг махфий қарори

Эрон ва АҚШ ўртасидаги сўнгги қуролли тўқнашувлар ҳамда кескин геосиёсий вазият туфайли Ирон терма жамоасининг ушбу дунё биринчилигидаги иштироки катта сўроқ остида қолаётган эди.

Дастлабки режага кўра, Эрон терма жамоасининг асосий қароргоҳи ва машғулот базаси Американинг Аризона штатида жойлашиши керак эди. Аммо хавфсизликка бўлган жиддий таҳдидлар ва сиёсий босимлар сабабли, Эрон томони ФИФАга расмий талаб билан чиқиб, базани зудлик билан Мексикага кўчиришни сўради.

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг маълум қилишича, ФИФА ушбу хавфни тўғри баҳолаб, Эроннинг илтимосини қаноатлантирган. Эронликлар АҚШ ҳудудида эмас, хавфсизроқ бўлган Мeксикада шуғулланадиган бўлишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: