АҚШнинг Огайо штатидаги Толедо шаҳрида оммавий отишма юз берди — CNN
Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 12 киши жароҳатланган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўқдан жароҳат олган кўплаб одамларни аниқлаган ва улар шифохоналарга етказилган.
Полиция маълумотларига кўра, ўқ узганлар камида икки киши бўлган ва улар бир-бирлари билан отишма содир этган, деб тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда ҳудуд ўраб олинган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчиларни қидирмоқда ва тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
