“Сизга аллақачон Халқ артисти унвони берилиши керак эди”

“Сизга аллақачон Халқ артисти унвони берилиши керак эди”

 

Хонанда Ҳосила Раҳимованинг узоқ кутилган концерт дастури давомида янграган эътироф томошабинлар эътиборини тортди. Тадбирга ташриф буюрган туркиялик меҳмон санъаткор ҳақида илиқ фикр билдириб, унинг ижодини юқори баҳолади.

 

“Сизга аллақачон Халқ артисти унвони берилиши керак эди”, — деган меҳмоннинг сўзлари залда ўтирган томошабинлар томонидан қизғин олқишлар билан қарши олинди.

 

Маълумки, Ҳосила Раҳимова 10 йиллик танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтиб, мухлислари билан учрашмоқда. Концерт дастури давомида хонанда янги тароналар, ёрқин саҳна кўринишлари ва ўзига хос чиқишлари билан томошабинларга кўтаринки кайфият улашмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу эътироф кенг муҳокама қилинмоқда. Кўплаб мухлислар туркиялик меҳмоннинг фикрига қўшилган ҳолда, хонанданинг санъатдаги ўрни ва кўп йиллик меҳнатини эътироф этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: