Германия ноқонуний мигрантларни Афғонистонга депортация қилиш ҳажмини кескин оширади

Германия ноқонуний мигрантларни Афғонистонга депортация қилиш ҳажмини кескин оширади

«Бундан буён ойига учта чартер рейсини амалга ошириш имконияти мавжуд. Қўшимча равишда, исталган вақтда мунтазам авиарейслар орқали алоҳида шахсларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин», деб баёнот берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Германия ИИВ ва Афғонистонда ҳокимият тепасида турган “Толибон” ўртасидаги музокаралар депортация кўламини кенгайтиришга асос бўлган. Бу ўринда гап «техник даражадаги» алоқалар ҳақида бормоқда, чунки Берлин Кобулда ўрнатилган режимни расман тан олмайди.

“Толибон” билан келишув доирасидаги биринчи рейс феврал ойи охирида Лейпцигдан Афғонистонга учиб кетган эди. Ушбу рейс орқали оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахслар депортация қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: