Олий судда янги тайинлов ва ислоҳотларнинг янги босқичи

Олий судда янги тайинлов ва ислоҳотларнинг янги босқичи

Робахон Махмудова Олий суднинг янги раиси сифатида судьялар ҳамжамияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди. Унинг таъкидлашича, адолат, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши муросасиз кураш мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, суд тизимини янада такомиллаштириш, унинг мустақиллиги ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Тошкент халқаро молия маркази доирасида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизимини шакллантириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, суд тизими шахсларга эмас, институционал тамойилларга таяниши, ҳар қандай шароитда ҳам барқарор ва узлуксиз фаолият юритиши муҳим экани таъкидланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: