Каттақўрғон туманида газ таъминотидан қарздорлик учун Lacetti автомашинаси хатланди

Каттақўрғон туманида газ таъминотидан қарздорлик учун Lacetti автомашинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, фуқаро М.А.дан ундирувчи — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 65 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қонун талабларига мувофиқ қарздорга тегишли бўлган Lacetti русумли автомашина хатланди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналари фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорликлар юзасидан туманда жами 15 та турли хил мол-мулк хатланган. Мазкур мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси томонидан бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: