Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 7 фоизга оширилади
Президент фармонига асосан, 1 июлдан:
➖ пенсиялар, нафақалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори 983 минг сўмга, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 млн 83 минг сўмга етказилади;
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 504 минг сўм этиб белгиланади.
🗓 1 сентябрдан:
➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўмни ташкил этади.
