Шафтолининг кўпчилик билмайдиган 3 та фойдаси
Шафтоли фақат ширин мева эмас, балки организмимиз учун ҳақиқий шифобахш эликсирдир:
– Терининг табиий намлантирувчиси: Таркибидаги церамидлар терини ичдан намлаб, уни қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
– Табиий антидепрессант: Магний ва В гуруҳи витаминларига бой бўлиб, стресс ва хавотирни тез фурсатда камайтиради, уйқуни яхшилайди.
- Токсинларни ҳайдовчи: Таркибидаги пектин жигар ва буйракларни зарарли моддалардан, ҳатто оғир металлардан тозалашга ёрдам беради.
Хулоса: Кунига 1-2 та шафтоли — гўзаллик ва хотиржамлик гаровидир!
