Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе учрашувида маълум бўлди.
Шунингдек, томонлар яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини $1 млрд.га етказиш ҳақида келишиб олишди.
Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларини ташишда Поти ва Батуми портларидан фаол фойдаланиш чораларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
