Андижонда 5 эгизак туғилди

Андижонда 5 эгизак туғилди

Андижон шаҳрида беш эгизак (3 қиз, 2 ўғил) дунёга келди. ССВнинг маълум қилишича, кесарча кесиш амалиёти орқали туғилган чақалоқлар ва онанинг аҳволи яхши. Ўтган ойда ҳам Андижонда тўрт эгизак туғилганди.

6 июль куни Андижон шаҳридаги 2-сонли туғуруқ мажмуасида 5 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Қайрағочтош» МФЙда яшовчи Наргиза Бекжонова кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинган. Унда бир неча соат аввал муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилган.

Унинг 5 фарзандидан 3 нафари қиз, қолганлари ўғил. Чақалоқлар 1205 грамдан 1605 грамгача бўлган оғирликда дунёга келди.

Ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида она ва чақалоқлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалига ўтказилди, дейилади хабарда.

Эгизаклар ва уларнинг онаси ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: