Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда етти нафар фаластинликни яралади

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда етти нафар фаластинликни яралади

Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотига кўра, кўчманчилар Наблуснинг Насария, Базан ва Гумас ҳудудларига бостириб кириб, қишлоқ хўжалиги палатаси биносига зарар етказган ҳамда фаластинликларга тегишли қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган.

Шунингдек, Ал-Халилнинг Масафер Ятта ҳудудида ҳам Исроил ҳарбийлари ҳимояси остида ҳаракат қилган кўчманчилар итлардан фойдаланиб, фаластинлик Иброҳим Исмоил Фанун ва унинг оиласига ҳужум уюштирди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти маълумотига кўра, ушбу ҳужум оқибатида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак тан жароҳати олган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: