ЕИнинг барча 27 та давлатида болалар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича чекловлар тайёрланмоқда
Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида болалар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича чекловлар тайёрланмоқда — Reuters.
Агентликнинг хабар беришича, 13 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фақат чекланган вақт давомида ҳамда ота-оналар, васийлар ёки ўқитувчилар назорати остида фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Болалар улғайгани сари чекловларни аста-секин юмшатиш режалаштирилган.
Еврокомиссия мазкур масала юзасидан тез орада аниқ таклифни тақдим этиши режалаштирилган.
