Германияда Исроил мавжудлигини инкор этганлар 5 йилгача қамалиши мумкин
Германия парламенти юқори палатаси Исроилнинг “мавжуд бўлиш ҳуқуқини” инкор этишни ёки уни тугатишга чақиришни 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қонун лойиҳаси ҳали парламент қуйи палатаси томонидан ҳам маъқулланиши керак. Ушбу ҳужжат сўз эркинлиги ҳимоячиларининг танқидига сабаб бўлди – уларнинг фикрича, бу қонун Германия конституцияси томонидан кафолатланган сўз эркинлиги ҳуқуқларини бузади.
