Жанубий Кореяда жиноий жавобгарлик ёшини 13 ёшгача тушириш таклиф қилинмоқда
Мамлакатда болалар орасида жиноятчилик даражаси ўсмоқда, хусусан, 2025 йилда 10 дан 13 ёшгача бўлган ўсмирлар 2020 йилга нисбатан икки баробар кўп қўлга олинган.
Yonhap нашрининг ёзишича, ҳозирда 14 дан 19 ёшгача бўлган айбланувчилар учун максимал жазо 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Ундан кичикроқ ёшдагилар учун эса икки йиллик тузатиш муассасаси тайинланади.
Сўровномаларга қараганда, аҳоли ҳукуматнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватламоқда. Бироқ жиноий жавобгарлик ёшини барча турдаги жиноятлар учун тушириш керакми ёки фақат оғир жиноятлар учунми, деган масалада ягона тўхтамга келинганича йўқ, дейилади хабарда.
