Трампнинг ижтимоий тармоқдаги постлари пуллик бўлади

Трампнинг ижтимоий тармоқдаги постлари пуллик бўлади

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг компанияси трейдерларга унинг «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги постларига тезкор кириш имконини берувчи пулли хизматни ишга туширишга тайёрланмоқда. Янги тизим август ойида иш бошлаши ва мижозларга Трампнинг постларини кенг жамоатчиликка тақдим этилишидан олдин қўлга киритиш имконини бериши кутилмоқда.

Бу ҳақда «The Wall Street Journal» нашри хабар берди.

«Trump Media» компанияси ушбу хизмат янги даромад манбаига айланиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки Оқ уй раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги постлари молия бозорларига тез-тез жиддий таъсир кўрсатади.

Мақолада қайд этилишича, АҚШ етакчиси ижтимоий тармоқлардаги постлари билан бир неча бор молия бозорларида кескин тебранишларга сабаб бўлган. Натижада, баъзи инвесторлар катта даромад олган бўлса, бошқалари сезиларли зарар кўрган. Шу фонда «Trump Media» трейдерлар ва институционал инвесторларга Трампнинг «Truth Social» платформасидаги постларига кенг тарқалишидан аввал устувор кириш имконини берадиган пуллик хизмат яратиш ниятида эканини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: