Ҳеч нарса қилмаслик мия учун фойдали – тадқиқот

Ҳеч нарса қилмаслик мия учун фойдали – тадқиқот

fMRI (функционал МРТ) тадқиқотлари кўрсатишича, инсон ҳеч қандай вазифа бажармаётганида ҳам мия энергия сарфлашда давом этади. Бу вақтда у маълумотларни қайта ишлайди ва турли хотиралар ўртасида боғланишлар ҳосил қилади.

Кўпчилик одамларда энг яхши ғоялар душ қабул қилаётганда, сайр қилаётганда ёки шунчаки ойнадан ташқарига қараб ўтирганда келади. Бу DMN фаолияти билан боғлиқ деб ҳисобланади. Дам олиш ва диққатни вақтинча бўшатиш янги ўрганилган маълумотларни хотирага яхшироқ жойлаштиришга ёрдам беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: