Академик лицейларга кириш тестлари учун рухсатномалар тарқатилиши бошланди

Академик лицейларга кириш тестлари учун рухсатномалар тарқатилиши бошланди

Академик лицейларга кириш тест синовларида иштирок этадиган абитуриентлар учун рухсатномаларни бериш бошланди.

Абитуриентлар рухсатномаларини my.edu.uz ёки my.gov.uz порталларидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат топширилган академик лицейга мурожаат қилиш орқали ҳам рухсатномани олиш имконияти мавжуд.

Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлар белгиланган кунда рухсатнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиши лозим.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: