Япониянинг япон миллатига мансуб аҳолиси сони сўнгги 42 йилда биринчи марта 120 млн кишидан камайиб кетди
Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги эълон қилган 2026 йилги маълумотларга кўра, Японияда яшовчи япон фуқаролари сони 119,98 миллион нафарга тушди. Бу 1984 йилдан бери биринчи марта 120 миллионлик чегарадан пастга тушиш ҳисобланади.
Япон фуқаролари сони бир йилда қарийб 898 минг нафарга камайган. Япониянинг умумий аҳолиси (японлар + доимий яшовчи чет элликлар) 123,8 миллион атрофида бўлиб қолмоқда.
