Эрон билан уруш фонида АҚШнинг стратегик нефт захиралари 1983 йилдан бери энг қуйи даражага тушди

Эрон билан уруш фонида АҚШнинг стратегик нефт захиралари 1983 йилдан бери энг қуйи даражага тушди

Март ойида Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишни тўсиб қўйганидан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп стратегик нефт захирасидан 172 миллион баррел нефт олишни буюрган эди. Қўшма Штатлар Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта давомида федерал нефт захиралари 3,7 миллион баррелга камайиб, уларнинг умумий ҳажми қарийб 308 миллион баррелни ташкил этди. Бу 1983 йил мартидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Қўшма Штатлар Ҳукумат ҳисобдорлиги агентлиги аудиторлари мамлакат стратегик нефт захирасининг янги инқирозларни енгиш имконияти чекланган, деган хулосага келди.

АҚШ Федерал бюдежет назорати бошқармасининг май ойидаги ҳисоботига кўра, Энергетика вазирлиги вакиллари захиранинг эскирган қувурлар, омборлар ва резервуарлар тармоғини “ямаб-ясқаб қўйилган” деб таърифлаб, унинг қанча муддат хизмат қилиши номаълумлигини билдирган.

Июн ойида Reuters нашри АҚШ Украина ва Эрондаги уруш ортидан дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланганини хабар қилганди.Бу воқеа ўн йилликлар давомида Саудия Арабистони ва Россия етакчилик қилиб келган тартибни ўзгартириб юборган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: