Тошкентда маст йўловчи автобус ойнасини синдириб, ҳайдовчини калтаклади
Маълум қилинишича, 1 август куни соат 14:30 ларда 98-йўналишли автобусда маст ҳолатдаги йўловчи ҳайдовчининг ишига халақит бериб, жанжал кўтарган.
Ҳайдовчи уни автобусдан тушираётган вақтда йўловчи олд ойнани мушт билан уриб синдирган. Шундан сўнг ҳайдовчининг бўйин ва юз қисмига бир неча марта зарба бериб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
