Фарғонада мансабдорлар қўшиб ёзиш ортидан 12,9 млрд сўмлик ортиқча субсидия ундирди
Фарғона вилояти “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ мансабдор шахслари 2024-2025-йиллар ҳамда 2026 йилнинг январь-май ойларида ҳақиқатда аҳолига 85,7 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган бўлса-да, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларга гўёки 212,3 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритгани аниқланган.
Мансабдорлар бу ҳаракати орқали бюджетдан 12,9 млрд сўм ортиқча субсидия маблағлари ажратилишига эришган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
