Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади
Президент қарорига кўра, 2027/2028 ўқув йилидан имконияти чекланган абитуриентларга олий таълимга кириш имтиҳонларида белгиланган вақтнинг 50%и миқдорида қўшимча вақт берилади.
Шунингдек, имтиҳон материаллари Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматларда ҳам тақдим этилади.
