Бухорода фуқарони бир йўла 4-курсдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 26 млн сўм олган шахс ушланди

Бухорода фуқарони бир йўла 4-курсдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 26 млн сўм олган шахс ушланди

У фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки 🇰🇿 Қозоғистондаги олийгоҳлардан бирида 1–3-курсларни ўқигани ҳақидаги қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб, танишлари орқали Бухоро Инновацион таълим ва тиббиёт университетининг тиббиёт йўналишига 4-курсдан ўқишга киритиб беришини айтган. Бунинг эвазига 26 млн сўм олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: