Павел Дуров Тошкентдаги олимпиада ғолибларига $117 минглик соврин топширади
Telegram асосчиси Тошкентда бошланган 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасининг 235 нафар ғолибига умумий қиймати камида $117 минг бўлган эксклюзив рақамли коллекциялар — «Algorithm Cups»ни тақдим этади.
Дуровнинг айтишича, олимпиаданинг Ўзбекистонда, «алгоритм» сўзига асос бўлган Муҳаммад ал-Хоразмий ватанида ўтказилаётгани рамзий аҳамиятга эга.
«Энг яхши алгоритм ғалаба қозонсин!» — деб ёзди у.
