Латвия 1 январдан Россия ва Беларусга автобус қатновларини тақиқлайди
Латвия 2027 йил 1 январдан Россия ва Беларусьга мунтазам автобус қатновларини тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу қарор Латвия ҳудуди орқали ўтувчи транзит йўналишларига ҳам тааллуқли бўлади.
Тегишли ўзгаришларни Латвия Транспорт вазирлиги тайёрлаб, ҳукумат кўриб чиқиши учун тақдим этган.
Ҳозирда Латвия ва Россия ўртасида битта мунтазам автобус йўналиши сақланиб қолган. Унда Norma-A компанияси Ecolines бренди остида ҳар куни қатновларни амалга оширади. Компанияга берилган рухсатнома 9 январга қадар амал қилади ва Латвия ҳукумати уни узайтиришни режалаштирмаяпти.
Шунингдек, Латвияда Россия ва Беларусга автобусларда номутазам йўловчи ташишлар 2025 йил 1 ноябрдан тақиқланган. Амалдаги чеклов муддати 2026 йил 31 октябрга қадар белгиланган бўлиб, уни яна 12 ойга узайтириш режалаштирилмоқда.
Латвия Транспорт вазирлиги баҳосига кўра, мунтазам автобус қатновларининг тўхтатилиши Россия ва Беларусга сафарларни бутунлай тўхтатмайди. Йўловчилар бу давлатларга Эстония ва Литва орқали, бошқа транспортларга алмашиб етиб боришлари мумкин.
Бундан ташқари, тақиқ микроавтобусларга татбиқ этилмайди. Шу сабабли йўловчилар учун Россия ва Беларусга боришнинг муқобил йўллари сақланиб қолади.
