Овчилик гувоҳномасини олиш электронлаштирилади
Янги қонунга кўра, ушбу ҳужжат энди мй.гов.уз портали орқали 2 йил муддатга берилади.
Уни олиш учун талабгор 18 ёшга тўлган бўлиши, махсус курсни ўқиб, тест топшириши шарт.
Шунингдек, овчилар фақат махсус ажратилган ва эркин ов ҳудудларидагина ов қила олади. Ўз питомниги бор хўжаликларга эса ҳайвонлар урчиш мавсумидан ташқари вақтда рухсатномасиз ов ташкил этишга рухсат берилди.
