Эрдўғон яҳудийларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади

Эрдўғон яҳудийларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яҳудий фуқароларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади.

 

«Яҳудий фуқароларимизни Рош-а-Шана байрами билан табриклайман ва ушбу байрам нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда тинчлик ва фаровонликка сабаб бўлишини тилайман», — дейилади табрикномада.

 

Рош-а-Шана — яҳудийларнинг Янги йили бўлиб, яҳудий тақвимидаги тишрей ойининг янги ойи даврида нишонланади. Бу йил байрам 11–13 сентябрь кунларига тўғри келади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: