Тошкентда 4 877 та хонадонда газ вақтинча ўчирилади

Тошкентда 4 877 та хонадонда газ вақтинча ўчирилади

Ҳудудгаз хабарига кўра, Яккасарой туманидаги газ қудуғида аниқланган сизишни бартараф этиш мақсадида 22 сентябрь куни соат 10:00 дан 22:00 га қадар газ таъминоти тўхтатилади.

Чеклов Яккасаройдаги 13 та маҳалла (3 250 та хонадон) ҳамда Миробод туманидаги 4 та маҳалла (1 627 та хонадон) аҳолисига тааллуқли.

Шунингдек, Миробод ва Чилонзор туманларидаги жами 208 та улгуржи истеъмолчида ҳам газ вақтинча ўчади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: