Трамп Вашингтондаги триумфал арка ичида ҳарбий база ва дронлар жойлаштирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда қурилиши режалаштирилаётган триумфал арка бир вақтнинг ўзида ҳарбий мажмуа вазифасини ҳам бажаришини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қарор АҚШ ҳарбийлари талаби ва миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.
Арка ичида кўп сонли дронлар сақланиши ва зарурат туғилганда улардан тезкор фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бино томи ва унинг атрофидаги майдонларда снайперлар ҳамда катта миқдорда ўқ-дорилар жойлаштирилиши кўзда тутилган.
Трамп бундай объект дунёда бошқа жойда бўлмаслигини айтган.
Аркани Арлингтон мемориал кўприги яқинида қуриш режалаштирилган. Унинг баландлиги тахминан 76 метр бўлиб, Париждаги машҳур Триумфал аркадан анча баланд бўлади.
Монумент АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан Вашингтоннинг янги диққатга сазовор жойига айланиши режалаштирилган.
Айни пайтда АҚШ ҳарбийлари Трампнинг ушбу режаларини амалда қандай амалга ошириши ҳали аниқ эмас.
