Саудия Арабистони Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт қувури фаолиятини қайта тиклади
Reuters агентлигининг хабар беришича, 13 сентябр куни дронлар ҳужумидан сўнг тўхтатиб қўйилган “Шарқ-Ғарб” нефт қувури орқали нефт етказиш йўлга қўйилди.
Бугуннинг ўзидаёқ Қизил денгиздаги Янбу портидан нефт экспорти қайта тикланиши мумкин, аммо бу ҳозирча тўлиқ ҳажмда бўлмайди. Мазкур хабар Brent маркасидаги нефт нархининг бир баррели учун 2 долларга пасайишига олиб келди.
