«Украинадан ташқари дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида бутун бир тил тақиқланмаган»
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россиянинг Украина бўйича позициясига тўхталди.
▪️Трамп 2025 йил августда Анкорижда Россия томони билан учрашувда узоқ муддатли тинчлик бўйича позициясини билдирган эди. Биз ҳам айнан шундай барқарор ва адолатли тинчликка тайёрмиз.
▪️Агар 2015 йилги Минск келишувлари бажарилганида, Украина ҳозир Қримдан ташқари 1991 йилги чегараларида қолган бўлар эди.
▪️Биз музокаралар даврида махсус ҳарбий операцияни тўхтатмаймиз, чунки Киев сулҳдан қурол-яроғ захираларини тўлдириш учун фойдаланиши мумкин.
◾️ Бутун Украина ҳудудида рус тилидан эркин фойдаланиш имконияти яратилиши зиддиятга барҳам беришнинг шартларидан биридир.
