Жиноий тўдалар қамоқхонага бостириб кириб, 4 минг маҳбусни озод қилди

Жиноий тўдалар қамоқхонага бостириб кириб, 4 минг маҳбусни озод қилди

Қамоқхонага ҳужум шанба куни кечқурун, Гаити Бош вазири жиниятчиликка қарши курашиш учун халқаро контингентни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида Кенияга ташрифидан икки кун ўтгач содир бўлди.

Ўша куни жиноий гуруҳлардан бирининг раҳбари, “Барбекю” лақабли собиқ полициячи Жимми Шеризe Анрини ағдариш учун пойтахт ва вилоятларнинг барча жиноий гуруҳлари бирлашаётганини эълон қилди.

Ўтган йили Кения ихтиёрий равишда Гаити жиноий тўдаларига қарши кураш учун халқаро қуролли кучларга раҳбарлик қилган 1000 нафар полициячисини юборганди. Яна бир Африка давлати Бенин яқинда икки минг аскар юборишни ваъда қилган. АҚШ мазкур операцияни молиялаштиришга тайёрлигини билдирган.

Кения Олий суди ижроия ҳокимиятининг Гаити бўйича қарорини тўхтатди. Гаити бош вазири Ариэл Анри келишувни сақлаб қолиш учун пайшанба куни Найробига борди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: