11 март куни мамлакатимиз жанубида 17-22 даража илиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
10-14 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.