ТДИУ талабалари халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

ТДИУ талабалари халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) талабалари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро олий таълим муассасалари талабаларининг математика бўйича очиқ олимпиадасида (OMOUS) ғолибликни қўлга киритди.

Олимпиадада Ўзбекистон, Туркманистон, Болгария, Россия, Саудия Арабистони, Испания, Хитой, Индонезия ва бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этди.

ТДИУ талабалари олимпиаданинг “В” категориясида ғолибликни қўлга киритдилар, булар яккалик беллашувида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети талабаси Ҳумоюн Абдурасулов ҳамда “Иқтисодиёт” факультети талабаси Тоҳирбек Тўланов олтин медални қўлга киритдилар, Солиқлар ва суғурта факультети талабаси Севинчбек Самадов ва Солиқлар ва суғурта факультети талабаси Фахриддин Ҳусанов жамоавий ўйинда бронза медалига сазовор бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.