Европарламент раҳбари Европа кенгашини Украинага ҳарбий ёрдамни тезлаштиришга чақирди
«Европа Иттифоқи Украина ҳимояланишига ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этиши керак», — дея сўз бошлади Европарламент президенти Роберта Метсола Брюсселдаги ЕИ саммитида.
«Биз аллақачон Украинага кучли сиёсий, дипломатик, гуманитар, иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатганмиз. Европарламент бу ерда Россияга қарши 13-санкциялар пакетининг қабул қилинишини ва Европа Иттифоқининг Тинчлик фонди доирасида Украинага ёрдам жамғармасининг яратилишини олқишлайди», — дея таъкидлади Европарламент раҳбари.