Тошкентда эркак эҳсон қутисини ўмармоқчи бўлди
Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида эҳсон қутисини ўмармоқчи бўлган эркак ушланди.
Қайд этилишича, Миллий гвардия «Қўриқлаш» хизмати ходимлари “Тўра бува” жоме масжиди олдига ўрнатилган эҳсон қутисини номаълум шахснинг очишга уринаётганини кўриб қолишган. Ходимларни кўриб қочишга уринган ушбу шахс тезда қўлга олиниб, ҳудудий ИИБга топширилган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида ушбу фуқаро Хоразм вилоятида туғилган 43 ёшли фуқаро M.M. эканлиги аниқланган.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.