Британия ҳарбий-денгиз кучлари Яман қирғоқлари яқинида кемага ҳужум бўлгани ҳақида хабар берди
Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг денгиз савдосини мувофиқлаштириш бошқармаси (UKMTO) Яман қирғоқлари яқинида номаълум шахслар томонидан кемага янги ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди.
“UKMTO Ал-Худейдадан 150 км шимоли-ғарбда содир бўлган воқеа ҳақида хабар олди. Ҳокимият тергов ишларини олиб бормоқда”, — дейилади департаментда.
Кемаларга ҳудуддан ўтаётганда эҳтиёт бўлиш ва ҳар қандай шубҳали ҳаракат ҳақида UKMTOга хабар бериш тавсия қилинди.