Даҳшат! “Ашхобод” парки олдида 15 та автомобиль иштирокида авария содир бўлди… (видео)

Даҳшат! “Ашхобод” парки олдида 15 та автомобиль иштирокида авария содир бўлди… (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11.00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули  кўчасида  «Камаз» русумли тиркамали юк автомашинаси  ҳамда 14 та енгил автомобиль: 3 та «Cobalt», 2 та «BYD», 1 та «Tracker 2», 1 та «Spark», 1 та «Damas», 1 та «Nexia 2», 1 та «Nexia 3», 1 та «Cherry», 3 та «Lacetti» иштирокида  йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: