Сергелида яна ёнғин! Бу гал қурилиш чиқиндилари ёниб кетди (видео)

Сергелида яна ёнғин! Бу гал қурилиш чиқиндилари ёниб кетди (видео)

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, 5 апрель куни соат 12:30 да Сергели тумани Хонобод кўчасида жойлашган корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, бешта ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:34 да етиб бориб, ёнғин соат 12:41 да ўраб олинган ва соат 12:43 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари 20 квадрат метр майдонда ёнган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: