Эртак эмас, бор гап. Тўппа-тўғри гап!..

Эртак эмас, бор гап. Тўппа-тўғри гап!..

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги 20 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди. Қазиғурт туманидаги – Шарбулақ қишлоғи ичкиликдан воз кечган қишлоқлар қаторига киритилди. Бу қишлоқ оқсоқоллари алоҳида ташаббус кўрсатиб, дўконларда спиртли ичимликлар савдосини тўсиб қўйди. Натижада жиноятчилик камайди, ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ва спортга қизиқиши ортди. Шарбулақ қишлоқ округида кейинги 2 йилда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Қишлоқ ҳокими ва ҳудудий участка полиция, қишлоқ оқсоқоллари ташкилотчилигида маҳаллий аҳоли йиғилиш ўтказиб, спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечишга қарор қилди. Бугунги кунда Шарбулақ қишлоқ округи – “Намунали қишлоқ” тоифасига киритилган.

Шарофиддин Тўлаганов.

Дўстларингизга ҳам юборинг: